08:42
Шаҳзода “Nur-Sultan Music Awards 2019” фестивалида қатнашди
"Барис Арена" муз саройида пойтахт аҳолиси Григорий Лепс, Светлана Лобода, Раим ва Артур, Лолита, Дима Билан каби таниқли рус эстрадаси юлдузлари қаторида ўзбекистонлик таниқли хонанда, 40 яшар Шаҳзода ҳам иштирок этган.
“Голос” лойиҳасининг олтинчи мавсуми ғолиби Эржан Максим ҳам ушбу фестивалда иштирок этди.
Юлдузлар пойтахтдаги томошабинларга самимий қабул учун миннатдорчилик билдиришди ва узоқ вақт томошабинлар билан хайрлашишни истамадилар.
“Ушбу фестивал мен учун халқлар ўртасидаги боғловчи кўприк. Шунинг учун мен қанча куч ва имкониятга эга бўлсам ҳам, бундай фестивалларни ҳар доим қўллаб-қувватлайман, уларда доим қатнашаман. Менга Нур-Султон жуда ёқади”, деди россиялик ижрочи Григорий Лепс.
Концерт давомида “Nur-Sultan Music Awards 2019” халқаро мусиқа фестивалининг барча таниқли иштирокчилари қимматбаҳо ҳайкалчалар билан тақдирландилар.
Мусиқий фестивални томоша қилиш учун залга 11 578 киши тўпланган.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Шаҳзода Ўзбекистондаги илк продюсерлик марказларидан бўлган "Tarona records"нинг энг муваққиятли лойиҳаларидан бири саналади. Хонанда продюсерлик маркази асосчиси Равшан Йўлдошевга турмушга чиққан. Уларнинг бир нафар ўғил фарзандлари бор. Шаҳзода номи остида ижод қилувчи Зилола Мусаеванинг биринчи турмушидан бир нафар фарзанди бор.
Хонанда бундан бир неча йил аввал Ўзбекистонда норасмий тақиқда бўлган. Буни ўша вақтлардаги давлат раҳбарининг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан боғлашади. Ўзбекистонда Шаҳзодага чекловлар ўрнатилгач, хонанда Россияга бориб ижод қилишни бошлайди ва кўплаб муваққиятларга эришади.
У Президент фармонига кўра, "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
Просмотров: 20 | Добавил: YoqubovShaxzod | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar